Америкалик миллиардер Илон Маск ўзининг X ва SpaceX компаниялари штаб-квартирасини Калифорния штатидан Техасга кўчиришини маълум қилди. Тадбиркорнинг айтишича, бунга штатдаги янги – жинсини ўзгартирмоқчи бўлган мактаб ўқувчиларини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун сабабчи бўлган. 
“Бу охирги томчи. Ушбу қонун ва ундан олдин қабул қилинган бошқа кўплаб қонунлар туфайли, оилалар ва бизнесменларга мўлжалланган SpaceX бош қароргоҳини Калифорниядан Техасга кўчиради", – деб ёзган Маск ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
Маълумот учун, Калифорния губернатори Гэвин Ньюсом томонидан имзоланган қонунга кўра, мактаб ўқувчисининг трансгендерликни танлагани ҳатто унинг ота-онасидан ҳам сир сақланади.

Ушбу қонун қабул қилинганидан сўнг Маск “янги тартиб орқали нафақат ота-оналар ҳуқуқлари бузилгани, балки болаларнинг ҳаёти ҳам хавф остида қолаётгани” ҳақида ёзди.

Эътиборлиси, аввалроқ Маскнинг 18 ёшли ўғли Ксавье ҳам отасининг қаршилигига қарамай ўз жинси ва исмини ўзгартирганди.

Мавзуга алоқадор