Ўзбекистон Багама ороллари Ҳамдўстлиги билан дипломатик муносабатлар ўрнатди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram каналида маълум қилди.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида багамалик ҳамкасби — мамлакат ташқи ишлар вазири Фредерик Митчел билан учрашди. Томонлар икки давлат орасидаги масофа узоқ бўлишига қарамай самарали алоқаларни ўрнатиш учун кўплаб муҳим имкониятлар мавжудлигини таъкидлади.

Шу тариқа Кариб денгизи ҳавзасида (Марказий Америка) жойлашган Багама ороллари Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 155-мамлакат бўлди.

Маълумот учун, Багама ороллари компанияни рўйхатдан ўтказиш бўйича энг машҳур мумтоз оффшор зоналардан бири ҳисобланади. Багама оролларидаги оффшор компаниялар солиқдан озод қилинган ва йиллик ҳисоботларни тақдим этишлари шарт эмас. Мамлакатда юқори даражадаги махфийлик - акциядорлар ва директорларнинг ёпиқ реестри сақланади.

Мавзуга алоқадор