Афғонистонлик ўзбек қўмондони, маршал Абдул Рашид Дўстум Афғонистонни озод қилиш мақсадида мамлакатга қайтиш нияти борлигини маълум қилди. У Толибонга қаршиликни қайта ташкил этишни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда Yeni Şafak “Defance Пакистан”га таянган ҳолда.

Қайд этилишича, Дўстумнинг қайтиши Афғонистондаги сиёсий мувозанатга таъсир қилади ва можароларни чуқурлаштириши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Абдул Рашид Дўстим 2021 йил августида Афғонистон ҳокимиятига Толибон келиши билан 14 август куни ўзбек-афғон чегарасини кесиб ўтиб, Ўзбекистонга ўтган эди. Манбаларга кўра, маршал айни пайтда Тошкентда истиқомат қилмоқда. 

Мавзуга алоқадор