Озарбайжон Чеченистонда уч нафар фуқаросининг ҳибсга олиниши муносабати билан Россия Ташқи ишлар вазирлигига норозилик нотаси юборди. АПА ахборот агентлигининг дипломатик манбалари Нихад Рзаев, Элхан Ширинов ва Вугар Магеррамовлар ҳибсга олингани ҳақида хабар бермоқда.

Нотада ушланган фуқароларини Украина ҳудудидаги уруш зонасига мажбуран ўтказиш эҳтимолидан хавотир билдирилган. Озарбайжон томони Россия Ташқи ишлар вазирлигидан вазиятни тушунишини ва ўз фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш чораларини кўришни талаб қилган.

ОАВ хабарларига кўра, Украинада ҳарбий кампания бошланганидан бери Россия жанговар ҳаракатларда қатнашиш учун мигрантларни фаол равишда жалб қилмоқда. Улар орасида нафақат Марказий Осиёдан, балки бошқа давлатлар, жумладан, Ҳиндистон, Куба, Шри-Ланка фуқаролари ҳам бор.

Муҳожирларга шартнома имзолаш эвазига фуқаролик ваъда қилинади, Россия паспортини олганлар эса кўпинча фуқароликни бекор қилиш таҳдиди остида сафарбарликка мажбурланмоқда.

РФ Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикин июнь охирида Россия фуқаролигини олган 10 минг муҳожир урушга жўнатилганини маълум қилганди.

Мавзуга алоқадор