БМТ Бош Ассамблеяси кўпчилик овоз билан Фаластинни қўллаб-қувватловчи бешта резолюцияни қабул қилди. Бу ҳақда Anadolu Фаластин ташқи ишлар вазирлигига таяниб хабар бермоқда.

168 давлат фаластинлик қочқинларга ёрдам бериш бўйича резолюция учун овоз берди. Фақат Исроил қарши чиқди. АҚШ, Уругвай ва Парагвай ва бошқа 10 давлат овоз беришда бетараф қолди.

БМТнинг Фаластинлик қочқинларга ёрдам кўрсатиш агентлигининг (UNRWA) фаолиятига оид резолюция 165 давлат томонидан қўллаб-қувватланди. Тўрт давлат (АҚШ, Канада, Исроил ва Микронезия) қарши чиқди, 6 давлат (Камерун, Гватемала, Кирибати, Палау, Папуа-Янги Гвинея ва Вануату) бетараф қолди.

Ишғол қилинган Фаластин ҳудудларида яҳудий аҳоли пунктлари билан боғлиқ резолюция 149 давлат томонидан қўллаб-қувватланди. АҚШ, Канада, Исроил, Венгрия, Микронезия ва Науру қарши овоз берди, яна 19 давлат эса овоз беришда бетараф қолди.

Фаластинлик қочқинларнинг мулки ва уларнинг даромадлари ҳақидаги резолюцияни 163 давлат ёқлаб овоз берди; АҚШ, Канада, Исроил, Микронезия ва Науру қарши овоз берди, 9 давлат бетарафликни танлади.

Исроилнинг босиб олинган Фаластин ҳудудлари аҳолисига нисбатан қонунбузарликларини текшириш бўйича махсус қўмита фаолиятига оид резолюция 86 давлат томонидан қўллаб-қувватланди. АҚШ, Буюк Британия, Исроил, Канада, Чехия, Венгрия, Австрия ва Австралия қарши овоз берди, 75 давлат эса бетараф қолди.

Мавзуга алоқадор