Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 17 сентябрь куни тонгда иккинчи "Марказий Осиё - Германия" саммитида иштирок этиш учун Остона шаҳрига жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, саммитда минтақа мамлакатларининг Германия билан кўп қиррали ҳамкорлигини янада ривожлантириш ва чуқурлаштириш масалалари муҳокама қилинади.

Савдо-иқтисодиёт, инвестиция, технологиялар, транспорт-коммуникация ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилади. Шунингдек, Германиянинг етакчи компания ва банклари раҳбарлари билан қўшма учрашув ўтказиш режалаштирилган.

«Марказий Осиё — Германия» форматидаги биринчи саммит ўтган йилнинг 29 сентябрь куни Берлин шаҳрида ўтказилган эди. 

Мавзуга алоқадор