Грузия ва Озарбайжон орқали Туркияни Марказий Осиё ва Хитой билан боғлайдиган 829 километрлик Боку-Тбилиси-Қарс темир йўли 2023 йил май ойида Грузия қисмидаги таъмирлаш ишлари туфайли юк ташиш учун ёпилган эди. Модернизация қилиш ва кенгайтириш бўйича ишлар якунланганидан сўнг қайта тикланди.

Мазкур темир йўл  2023 йил май ойида Грузия қисмидаги таъмирлаш ишлари туфайли юк ташиш учун ёпилган эди.

2024 йил 20 май куни Озарбайжондан 20 та контейнер ва 632 тонна пластмасса хомашёси бўлган биринчи поезд Қарс станциясига етиб келди ва юк ташиш қайта тикланди.

Мақсад Туркия ва Хитой ўртасидаги контейнер поездлари сонини ўрта муддатли истиқболда йилига 200 тага, узоқ муддатда эса 1500 тага етказиш, транзит вақтини 12 кундан 10 кунга қисқартиришдан иборатдир.

Мавзуга алоқадор