Қозоғистон Ўзбекистон, Қирғизистон ва Хитойга газ транзитини оширишни режалаштирмоқда
Қозоғистон жорий йилда Россия газининг Ўзбекистон ва Қирғизистонга транзитини, шунингдек, Туркманистон ва Ўзбекистон газининг Хитой Халқ Республикасига транзитини оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда сешанба куни ҳукумат йиғилишида республика энергетика вазири Алмасадам Саткалиев маълум қилди.
“2023 йил октябрь ойида Россия газининг Ўзбекистон
Республикасига транзити бошланди. 2023 йилда 1,28 миллиард куб метр ташилган
бўлса, жорий йилда биз бу кўрсаткични 3,8 миллиард куб метрга етказиш ва
келгусида йилига 11 миллиард куб метргача оширишни режалаштирмоқдамиз”, — дея Саткалиев сўзларидан иқтибос келтирди
vlast.kz сайти.
Вазирнинг таъкидлашича, Туркманистон ва Ўзбекистон газининг
Хитойга транзити ҳам “барқарор ўсиш”ни кўрсатмоқда. Унинг сўзларига кўра,
Қозоғистон жорий йилда транзитни 37,1 миллиард куб метрга етказишни
режалаштирмоқда, бу ўтган йилга нисбатан 1,5 миллиард куб метрга кўпдир.
“Ҳозирда
Россия газини Қозоғистон орқали Қирғизистонга транзит йўли билан етказиб бериш масаласи кўриб
чиқилмоқда”, — дея қўшимча қилди у.