Россия пойтахти Москва шаҳридаги қурилиш майдончасида Ўзбекистон ва Тожикистондан келган меҳнат муҳожирлари ўртасида оммавий муштлашув содир бўлди. Ижтимоий тармоқда ҳодиса акс этган видео тарқалди.

Хабарларга кўра, Тагильск кўчасида жойлашган қурилиш майдонида қурилиш материаллари нотўғри тақсимоти сабабли “Эверест” корхонасининг ишчилари муштлашган. Натижада 10 нафар Ўзбекистон, 13 нафар Тожикистон фуқароси ички ишлар бўлимига олиб кетилган.

Ҳодисада ҳеч ким оғир жароҳат олмаган ва тиббий ёрдамга мурожаат қилмаган. Қўлга олинганларга баённома расмийлаштирилиб, маъмурий жарималар тайинланган.

Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотни тасдиқлади.

«Россияда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиздан маҳаллий қонун-қоидаларга риоя қилиши ҳамда бошқа давлат фуқаролари билан ўзаро ҳурматда бўлиши сўралади», — деб ёзди агентлик матбуот хизмати.

Мавзуга алоқадор