Судан Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда вабо эпидемияси туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сонининг 56 нафарга етганини билдирди. Вазирлик баёнотида Кеселе ва Гадариф вилоятларида 128 та янги вабо ҳолати қайд этилгани билдирилди.

Баёнотда эълон қилинган янги ҳолатлар билан жами касалланганлар сони 1351 нафарга, вабо туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони эса 56 нафарга кўтарилгани қайд этилди.

Фуқаролик уруши давом этаётган бир пайтда, соғлиқни сақлаш тизимининг самарали ишламаётгани Судандаги эпидемиологик вазиятни янада мураккаблаштирмоқда.

Бошқа томондан, бу йил мамлакатда кузатилаётган кучли ёмғир ва тошқинлардан 18 штатнинг 10 тасида 156 995 кишининг зарар кўргани маълум қилинди.

Баёнотда, сув тошқинлари оқибатида 16 188 уй бутунлай, 14 099 та уйнинг қисман қулагани қайд этилди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 27 август куни маълум қилишича, июнь ойидан бери 10 штатда кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 138 нафарга етган.

Суданда июлдан октябргача бўлган ёмғирли даврда сув тошқинлари ва тошқинлар натижасида ҳар йили 100 дан ортиқ одам ҳалок бўлади, ўн минглаб уйлар, иш жойлари ва қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўради.

 

Мавзуга алоқадор