Россия Аэрокосмик кучларининг Ил-76 самолёти Белгород вилоятида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.

“Жорий йилнинг 24 январь куни Москва вақти билан тахминан 11:00 да Ил-76 самолёти режалаштирилган парвозни амалга ошираётган вақтда Белгород вилоятида ҳалокатга учради”, — дейилади хабарда.

Самолёт бортида Украина Қуролли Кучларининг алмашиш учун Белгород вилоятига олиб келинган 65 нафар ҳарбий хизматчиси, шунингдек, олти нафар экипаж аъзоси ва уч нафар ҳамроҳ бўлган, дея таъкидлади вазирлик.

РФ Аэрокосмик кучлари комиссияси ҳалокат сабабларини аниқлаш учун минтақадаги Ил-76 қулаган жойга учиб кетди.

Аввалроқ, Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков Корочанский туманидаги “воқеа жойига” борганини маълум қилганди.

“Корочанский туманидаги воқеа. Ҳозирда воқеа жойида тезкор-тергов гуруҳи ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари ишламоқда. Иш жадвалимни ўзгартириб, ҳудудга бордим. Барча тафсилотлар кейинроқ маълум бўлади", - деб ёзди у Telegram-каналида.

Мавзуга алоқадор