Қувайт ўз фуқароларини Ливандан эвакуация қилишни бошлади. Бу ҳақда Al-Arabiya телеканали хабар берди.

Қайд этилишича, босқинчи Исроилнинг Ливанда кенг кўламли урушни бошлашга тайёрлиги ҳақидаги баёнотлари фонида Қувайт ТИВ раҳбари амирлик фуқароларини "Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасида қуролли можаро бошланиши хавфи туфайли мамлакатни тезроқ тарк этиш"га чақирган. 

Шанба куни Қувайт фуқароларини эвакуация қилиш учун биринчи борт Байрутга етиб келди. Бунинг учун бир нечта самолётлар сафарбар қилинган. Амирлик ҳукумати Kuwait Airways  авиакомпаниясига одамларни ўз ватанларига қайтаришдаги ёрдами учун миннатдорлик билдирди, дейилади хабарда.

Мавзуга алоқадор