Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 382 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.


▪️Босқинчилар Байт Лаҳия, Рафаҳ ва Жабалия лагерига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан бери 42 603 киши шаҳид бўлди. 

▪️Жабалия лагерида босқинчилар кўчирилганлар бошпана топган ЮНРВА мактабига ўт қўйди. Бу охирги икки кун ичида босқинчилар томонидан ҳужумга учраган учинчи мактабдир. Бошпаналарни 432-Гафати батальони томонидан ёқилмоқда.

▪️Ал-Қассам бригадалари: Ғазо шимолида исроиллик асир ўлдирилди.

▪️Ҳизбуллоҳ Тел-Авивдаги Глилот ҳарбий базасига ҳужум қилди. Ҳайфага ракеталар учирилди.

 ▪️24 соат ичида босқинчилар Ғазо ва Ливанга 230 та зарба берди.

 ▪️Исроилнинг Байрутдаги Рафиқ Ҳаририй касалхонасига берган зарбаси натижасида 4 киши ҳалок бўлди, улардан бири бола, 32 киши яраланди.

 ▪️Экстремист кўчманчилар Наблусдаги Юсуф пайғамбарнинг (Юсуф) қабрини таҳқирлашди.

Мавзуга алоқадор