Бомбаланаётган Ғазо: 379-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 379 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Жабалия, Бурайж, Магази ва Рафаҳ лагерларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 42,5 минг киши шаҳид бўлди.
▪️Фаластин, Иордания, Уммон, Миср ва бошқа мусулмон мамлакатлардаги масжидларда ҲАМАСнинг шаҳид етакчиси Яҳё Синвар учун ғойиб намоз ўқилди.
▪️Жабалия лагери қамалининг 15-кунида босқинчилар қирғин уюштирди. 33 киши ҳалок бўлди. Лагерда электр ва алоқа узилган. Икки ҳафталик қамал давомида 450 киши ҳалок бўлди.
▪️Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Тўхтовсиз отишмалар туфайли ўнлаб шаҳидларнинг жасадлари Жабалия кўчаларида ётибди. Қамал туфайли бир неча тинч аҳоли уйларида очлик ва ташналикдан ҳалок бўлди.
▪️Индонезия касалхонаси директори: Исроил танклари касалхонани тўлиқ ўраб олди. Касалхонанинг иккинчи ва учинчи қаватлари ўққа тутилган.
▪️Ҳизбуллоҳ 21 та ҳарбий амалиёт ўтказди. Хайфа, Сафад, Кирят Шмона шаҳарларига зарбалар берилди, Аита аш-Шаб ҳудудидаги бир гуруҳ аскарлар йўқ қилинди. Тел-Авивда эрталаб сиреналар янгради.
▪️Ҳусийлар Форс кўрфазида Megapolis юк кемасига ҳужум қилди.
▪️БМТ махсус маърузачиси Франческа Албанесе: Тинч аҳолини қатл этиш Ғазодаги тизимли ишғол амалиётининг бир қисмидир.
▪️Иордания армияси кийимидаги икки киши Исроил чегарасига киришга уринди: 2 ишғол аскари яраланди, ҳужумни амалга оширган одамлар шаҳид бўлди