Покистон шимоли-ғарбидаги ҳарбий база ва тиббиёт марказига қуролли террорчилик ҳужуми натижасида 28 киши, жумладан, 10 нафар ҳарбий, аёл тиббиёт ходимлари ва болалар ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Devdiscourse. Хавфсизлик кучлари билан террористлар ўртасидаги тўқнашув 26 соатдан ортиқ давом этди. Ҳужум қилган 10 кишининг барчаси ўлдирилган.

Аввал Баннудаги ҳарбий базага ҳам ҳужум қилинди. Портловчи моддалар билан тўлдирилган машинада бўлган террорчи объектни ўраб турган деворга бориб урилган. Портлаш юз берган. Саккиз нафар ҳарбий хизматчи воқеа жойида ҳалок бўлган. Девор қулаганидан сўнг бошқа террорчилар базага кириб келишган, у ерда ҳарбийлар билан навбатдаги отишма бошланган. Тинч аҳоли ораисда қурбонлар бўлишининг олди олинган. Чунки Британия мустамлакаси давридан сақланиб қолган ҳарбий қисм турар-жой бинолари ва фуқаролик объектлари билан яқиндан ўралган.

Кейинроқ Дера Исмоил Хондаги тиббиёт марказига ҳужум уюштирилиб, у ерда беш нафар тинч аҳоли, жумладан, икки бола ҳалок бўлган.

“Покистон армияси Афғонистондан келаётган таҳдидларга қарши барча зарур чораларни кўрмоқда”, деди Покистон Мудофаа вазирлиги. Бироқ «Толибон» ҳужумларга алоқадорлигини рад этди. Ҳозирча ҳеч қайси гуруҳ ҳужумлар учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

Мавзуга алоқадор