Ёнғин 25 апрель куни эрта тонгда Санкт-Петербургнинг Подольская кўчасида содир бўлган. Беш қаватли уйдаги хонадонлар ёнғин чиққан. Ўт ўчирувчилар етиб келиб, зинапояни ўрнатган, бироқ қизларнинг унга етиб бориши қийин бўлган. Шунда уларга ўзбекистонлик меҳнат муҳожири ёрдамга келган.

У тарнов қувури орқали юқорига кўтарилиб, одамларни ташқарига чиқара бошлади (видео). Аланга ичида қолган қизлар навбатма-навбат дераза токчасидан ташқарига чиқиб, унинг ёрдами билан хавфсиз жойга ўтиб, сўнгра нарвон орқали пастга тушиб олишди.

Қаҳрамон асли ўзбекистонлик, 7 йилдан бери Санкт-Петербургда ҳовли тозаловчи бўлиб ишлаб келаётган туман ЖКС-1 пункти ходими 48 ёшли Олимжон Иброҳимов бўлиб чиқди.

“Ишлаётган эдим, қарасам – тутун чиқяпти. Ўт ўчирувчиларни чақиришди. Деразалар очилди, қизлар қичқиришди, ёрдамга чақиришди. Уларга: “Сакламанглар! Асосийси, сакраманглар!” дедим. Одамларга ёрдам бериш керак-ку, деб ўйладим. Етти йилдан бери Санкт-Петербургда яшайман, дворник (ҳовли тозалигига масъул ишчи) бўлиб ишлайман. Бунгача Ўзбекистонда десантурада бўлганман, шунинг учун жисмонан яхши тайёргарлик кўрганман”, – деди у.

Мавзуга алоқадор