Ҳозирда миллиардерлар ҳар қачонгидан ҳам кўп: жами 2781 нафар, ўтган йилга нисбатан 141 нафарга ва 2021 йилги рекорддан 26 нафарга кўп, дея хабар бермоқда Forbes журнали.

Улар ҳар қачонгидан ҳам бойроқ бўлиб, умумий бойлиги 14,2 триллион долларни ташкил этди, бу 2023 йилдан 2 триллион долларга кўп, 2021 йилда ўрнатилган аввалги рекорддан эса 1,1 триллион долларга юқори.

Ҳозирда АҚШ умумий бойлиги 5,7 триллион доллар бўлган 813 нафар миллиардер билан рекорд кўрсаткичга эга. Иккинчи ўринда Хитой (шу жумладан Гонконг) 473 миллиардер билан жами капитали 1,7 триллион долларни ташкил этади.

Forbes журналининг 2024 йил учун энг бой одамлар рўйхатидан Россиянинг 125, Туркиянинг 27, Қозоғистоннинг 6, Украинанинг 5 ва Арманистоннинг 1 нафар фуқароси ўрин эгаллаган.

Россиянинг Forbes рўйхатини озарбайжонлик Вагит Алекперов бошқаради, яна бир қанча Озарбайжон фуқаролари, масалан, Год Нисанов ва Захар Илиев ҳам асосий активлари Россияда жойлашгани сабабли унга киритилган.

Россия рўйхатида бир йил аввалгига қараганда 15 нафар кўпроқ миллиардер бор. Россиялик миллиардерларнинг умумий бойлиги ўтган йилги 505 миллиард доллардан 576,8 миллиард долларга ошган.

Туркияда миллиардерларнинг умумий даромади 56,1 миллиард, Қозоғистонда 25,4 миллиард, Украинада 9,4 миллиард, Арманистонда 1,1 миллиард долларни ташкил қилади.

Қайд этилишича, россиялик миллиардерларнинг капитал тузилмаси иқтисодиётнинг хомашё тармоқларидан олинган даромадлар ҳисобига, турк миллиардерларининг капитали эса ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш, технология ва бошқалар секторидан шаклланади.

Мавзуга алоқадор