29.04.2025 17:37
43

Россияда мигрантларнинг ўз мақомини қонунийлаштириш муддати узайтирилди

Россия президенти Владимир Путин меҳнат муҳожирлари учун ўз мақомини қонунийлаштириш муддатини узайтирди. Бу ҳақдаги фармон Ҳуқуқий ҳужжатлар порталида пайдо бўлди.


Унга кўра, Россия ҳудудида ноқонуний бўлган чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар 2025 йил 10 сентябргача ўз ҳуқуқий ҳолатини тартибга солиши ёки мамлакатни тарк этиши керак.


2024 йил декабрида Россия президенти Владимир Путин муҳожирлардан 30 апрелгача ўз мақомини қонунийлаштириш ёки мамлакатни тарк этишни талаб қилувчи фармонни имзолаганди. Ҳужжат Россиянинг ўтган баҳорда бошланган миграция сиёсатининг кескинлашуви фонида чиқарилган.


5 февралдан бошлаб эса Россияда миграция қонунчилигини бузган хорижликларни ўз ичига олган назорат остидаги шахслар реестри ишга туширилди. 


Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.