28.04.2025 16:01
54

Ўзбекистонда маҳсулот ва хизматларга “Ҳалол” белгиси жорий этилади

Шу йилнинг 1 майидан бошлаб, Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти талабларига мувофиқ сертификатланган маҳсулот ва хизматлар “Ҳалол” белгиси билан тамғаланади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳсулот ва хизматларни “Ҳалол” талабларига мувофиқ сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорида маълум қилинди.


Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Дин ишлари бўйича қўмита томонидан қуйидаги таклифларга розилик берилди:


➖Маҳсулот ва хизматларни “Ҳалол” талабларига мувофиқ сертификатлаштириш органларини ташкил этиш;


➖Сертификатлаштириш жараёнида Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти томонидан қабул қилинган ва халқаро даражада эътироф этилган стандартларга устуворлик бериш;


➖2025 йил 1 майдан эътиборан мазкур қарор ва белгиланган талаблар асосида сертификатланган маҳсулот ва хизматларни “Ҳалол”белгиси билан тамғалашга рухсат бериш.


Ҳужжатга кўра, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги Дин ишлари бўйича қўмита билан ҳамкорликда олти ой муддатда “Ҳалол” сертификатлаштириш органини халқаро тан олинган ташкилотларни жалб этган ҳолда аккредитациядан ўтказиши шарт қилиб белгиланди. 


Шунингдек, “Ҳалол” белгисининг шакли ва ўлчами бўйича стандарт лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тасдиқланади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.