18.04.2025 17:02
118

“Малакали мутахассислар фақат бошидаги рўмол туфайли ишга қабул қилинмаяпти”

Туркиянинг “Аёллар ва Демократия” жамғармаси раиси Сумайя Эрдўғон Байрактар ишга жойлашиш жараёнида ҳижобли аёлларга нисбатан камситиш ҳолатларига эътибор қаратди. У Франция ва Шимолий Кипрдаги чеклов сиёсатини танқид қилиб, эътиқод эркинлигини ҳимоя қилишга чақирди.


“Кўплаб мамлакатларда ҳижоб аёллар учун тўсиқ бўлиб қолмоқда. Малакали мутахассислар фақат бошидаги рўмол туфайли ишга қабул қилинмаяпти”, деган у. 


Сумайя хоним келтирган статистикага кўра, иш берувчилар томонидан очиқ кийинган аёлларга қараганда ҳижобли аёлларнинг резюмелари қабул қилиниши 65 фоизга кам. Шунингдек, 30–40 фоиз ҳижобли ходимлар хизмат поғоналарида ўсишда чекловларга дуч келмоқда.


Байрактарнинг таъкидлашича, бу ҳолатлар нафақат муслима аёлларга, балки бутун жамият тараққиётига салбий таъсир кўрсатмоқда. 


“Аёл дини ва касби ўртасида танлов қилишга мажбур бўлса, бу жамиятнинг ўзи учун катта йўқотишдир”, деган у.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.