11.04.2025 10:50
142
Туркия АҚШдан катта миқдордаги ҳарбий маҳсулотларни сотиб олмоқчи
Туркия ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фиданнинг маълум қилишича, мамлакат мудофаа вазирлиги ва миллий компаниялари Қўшма Штатлардан умумий қиймати 20 миллиард долларга тенг ҳарбий маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар харид қилишни режалаштирмоқда.
Вазир мазкур харидлар Туркия ҳарбий-саноат мажмуасининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида захира қисмлар ва бошқа зарур компонентларни ўз ичига олади, дея маълум қилди.
Аввалроқ, Ҳоқон Фидан CNN Türk телеканалига берган интервьюсида: “Агар қўшни давлатда Туркияга таҳдид солиши мумкин бўлган беқарорлик юзага келса, биз бундай вазиятда томошабин бўла олмаймиз. Барча зарур чораларни кўрамиз”, деган эди.