16.04.2025 12:48
220

Мирзиёевга мурожаат қилган имом нега қамалди?

Ижтимоий тармоқларда Шавкат Мирзиёвга мурожаати билан машҳур бўлган Тошкентдаги "Омина" жоме масжидининг собиқ имом-хатиби Фазлиддин Парпиевнинг Истанбулда қўлга олингани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Мазкур хабарларга аниқлик киритиш учун Azon Global жамоаси Парпиевнинг яқинлари билан боғланди.

Парпиевнинг яқинларига кўра, кеча, 15  апрель куни тонгги соат 4 ларда ҳарбий кийимдаги одамлар собиқ имомнинг Истанбулдаги уйига бостириб кирган. Улар уй эгаларига ҳеч қандай рухсатнома кўрсатмаган ҳолда Парпиевнинг уйида тинтув ўтказишган. 

Ҳарбий кийимдагилар Парпиевнинг уйидан қурол-яроғ топа олишмагач, ундан бир неча бор қуролларни қаерга яширганини сўрашган. Ҳеч қандай қаршилик кўрсатмаганига қарамай Парпиевни ҳақоратлаб, калтаклашган. 

Яқинларининг айтишича, бир пайтлари Мирзиёевга мурожаати билан машҳур бўлган имомни қўлга олиш учун Ўзбекистон томонидан махсус сўров юборилган бўлиши мумкин.

Ҳозирча Ўзбекистон элчихонаси ёки консуллиги бунга ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ. 

Бугун Фазлиддин Парпиевнинг яқинлари билан бўлган суҳбатимизни батафсил Azon Global'да ўқишингиз мумкин.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.