Швеция прокуратураси чоршанба куни 2023 йилда бир неча бор муқаддас Қуръони карим китобини ёқиб, мусулмон давлатларда кўплаб норозилик намойишлари ва давлатлараро зиддиятларга сабаб бўлган ироқлик икки муртад – Салван Момика ва унинг шериги Салван Нажемга нисбатан “миллатлараро адоват қўзғатиш” моддаси бўйича айблов эълон қилди.

"Бу эркаклар мусулмонларнинг диний туйғуларини ҳақорат қилганликлари ва Қуръонни таҳқирлаганликлари учун жавобгарликка тортилдилар", - деди катта прокурор Анна Ханккио.

Стокгольмда Қуръонни ёқиб юборган Салван Момика Скандинавия давлатлари ва ислом дунёси ўртасидаги муносабатларнинг кескин ёмонлашишига сабаб бўлди.

2018 йилдан бери Швецияда бўлган Ироқдан келган муҳожир полиция рухсати билан бутун дунё мусулмонлари Қурбон ҳайитини нишонлаётган пайтда Стокгольм марказидаги масжид ёнида Қуръон саҳифаларини йиртиб, ёқиб юборганди.

Швеция миграция идоралари июлдан сентябргача тўрт марта Қуръонни ёқиб юборишни содир этган ироқлик қочқин Салван Момикни яшаш учун рухсатномани бекор қилиш ва мамлакатдан депортация қилишга қарор қилди. Момиканинг хатти-ҳаракатлари бутун дунёда ғазабга сабаб бўлди ва Швециянинг НАТОга киришини кечиктирди.

Мавзуга алоқадор