Бомбаланаётган Ғазо: 217-куннинг асосий воқеалари
Босқинчилар Рафаҳ, Нусейрат лагери ва Жабалияга йирик ҳужумлар уюштирдилар. Бир кунда 60 дан ортиқ киши шаҳид бўлди, 110 нафари яраланди. Уруш бошланганидан бери 34 904 киши ҳалок бўлган.
▪Aл-Қассам бригадалари: Рафаҳ шарқидаги шиддатли жангларда биз миналанган туннелни ишғолчилар ва техника билан портлатиб юборишга муваффақ бўлдик. Нитcапим ўқида биз босқинчилар билан ҳарбий булдозерни йўқ қилдик.
▪Бразилия ҳукумати Елбит мудофаа компаниясидан Исроил қуролларини сотиб олишни тўхтатади.
▪76 Испания университети Исроил университетлари ва тадқиқот марказлари билан алоқаларини узди.
▪Урушни ўрганиш институти: Ҳамас Ғазо шимолида ўз кучини тиклагани учун, Рафаҳда ҳам худди шундай бўлиши мумкин.
▪Бугун БМТ Фаластиннинг БМТга тўлақонли аъзо бўлиши учун овоз беради.
▪Буюк Британиянинг махфийлиги: Британия ҳаво кучлари Ғазо устидан 200 та разведка маълумотларини йиғиш миссиясини амалга оширди.