Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари
ДИНИМИЗГА ХИЗМАТ ҚИЛИБ ЎТДИЛАР
Бугун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (1952-2015) ҳазратларининг вафот этганларига 10 йил бўлди. Шайх ҳазратлари 1952 йил 15 апрелда Андижон вилояти Асака тумани Ниёзботир қишлоғида таваллуд топганлар. Ҳазрат 2015 йил 10 март куни юрак инфарктидан вафот этган эдилар. Қисқа умрлари давомида бир ўзлари Исломнинг ҳар бир фани бўйича бутун бир кутубхонага жой бўлгудек асарларни ёзиб, таржима қилиб, шарҳлаб халқимизга армуғон қилиб кетдилар. Шайх ҳазратларининг уммат учун қилган ишларидан Аллоҳ таоло Ўзи рози бўлсин, раҳматига олсин! Ҳазратнинг вафотлари ҳақида мудҳиш хабарлар тарқалган кунларда ёзилган хотирани яна бир бор эътиборингизга ҳавола қилишни лозим топдик. Илтимос, мақолани ўқигач, бир бор “Фотиҳа” ва уч бор “Ихлос” сурасини ўқиб, Шайх ҳазратлари руҳларига бағишлашни унутманг.
Давомини ўқиш...41610.03.2025 18:13