олий мажлис
Ўзбекистонда депутатлар диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини бир овоздан қабул қилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси «Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилди ва Сенатга юборди. Депутатлар томонидан маъқулланган мазкур концепция диний соҳадаги давлат сиёсати йўналишларини белгилаб беради ва мамлакатда диний эркинликни таъминлашга қаратилган.
Давомини ўқиш...38911.02.2025 16:45Депутатлар чет эл фуқароларини номақбул деб топувчи қонунни қабул қилди
Қонунчилик палатаси депутатлари чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистонда бўлишини номақбул деб топиш асослари ва тартибини белгиловчи қонун лойиҳасини учинчи ўқишда қабул қилди. Ҳужжат билан давлат суверенитетига, ҳудудий яхлитлигига ва хавфсизлигига зид бўлган, давлатлараро, ижтимоий, миллий, ирқий ҳамда диний адоватни келтириб чиқарувчи, халқнинг шаъни, қадр-қимматини ёки тарихини таҳқирловчи мазмундаги оммавий чиқишлар қилиш ёхуд ҳаракатлар содир этиш шахсни Ўзбекистонда бўлишини номақбул деб топиш учун асос бўлиши белгиланмоқда.
Давомини ўқиш...120825.06.2024 12:17