22.05.2025 19:29
154
Сурия “давлат тўнтариши”га қарши эмланмоқдами?
21 май куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши навбатдаги йиғилишини ўтказди. Унда Суриядаги сиёсий ва гуманитар вазият муҳокама қилинди. Сурия инқирози контекстида янгича омил сифатида АҚШ ва Европа Иттифоқининг Дамашққа қарши илгари жорий этилган санкцияларни бекор қилиш бўйича қарори намоён бўлди. АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти бу чекловларни олиб ташлаш заруратини Сурияда яқин ҳафталарда рўй бериши мумкин бўлган давлат тўнтариши хавфи билан изоҳлади. Қайд этилишича, бундай ҳодиса мамлакатда кенг кўламли парчаланишга олиб келиши мумкин.
БМТда Сурияга нисбатан санкциялар бекор қилиниши бўйича бошланган кампания ижобий баҳоланмоқда. Ташкилот бу қадам сурияликларга “қайта ҳаёт қуриш ва иқтисодиётни тиклаш” имконини беришига ишонмоқда. Яқинда ЕИ АҚШ ортидан Дамашққа нисбатан санкциялар олиб ташланишини эълон қилди. Брюсселдаги Европа Кенгаши йиғилишидан сўнг ЕИ ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича раҳбари Кая Каллас шундай деди:
«Европа ҳамжамияти якдил фикрда – Дамашққа ҳозирча танаффус керак». Бироқ чекловлар тўлиқ бекор этилмайди. Европа Кенгашининг таъкидлашича, Асадга қарши жорий этилган ҳамда амалдаги ҳукуматнинг норози аҳолига қарши ҳарбий репрессия ўтказиш имкониятини чеклайдиган санкциялар кучда қолади.
Европа расмийлари Сурияга нисбатан санкцияларни енгиллаштириш устида шу йилнинг январидан бери иш олиб бораётганди. Аммо бу жараёнга Греция ва Кипр бир неча бор тўсиқ қўйди. Улар Дамашқнинг Туркия таъсирига тушиб қолишидан хавотирда эди. Аммо охир-оқибат қарор Трампнинг яқин Шарқдаги турнеси якунлангач, қабул қилинди. Сафар пайтида АҚШ президенти тарихий баёнот берди: Америка Асадлар сулоласи даврида жорий этилган барча санкцияларни Суриянинг муваққат ҳукуматига нисбатан олдига шарт қўймасдан бекор қилади. Унинг сўзларидан англашилишича, бу қарор Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмоннинг шахсий илтимоси билан қабул қилинган.
Брюссель бюрократияси араб етакчилари илтимосидан таъсирланмаган бўлиши мумкин, лекин унинг қарорларида АҚШ сиёсати ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Сурия мудофаа вазири Мурхаф Абу Касра ЕИнинг бу қадамига изоҳ бераркан, «Биз бу қадамни олқишлаймиз. У Сурия ва унинг тинчлик ҳамда тараққиётга лойиқ халқининг манфаатларига мос ижобий йўналишни акс эттиради. Биз бу қарор қабул қилинишига ҳисса қўшган барча томонларга миннатдорчилик билдирамиз ва ушбу қадам мамлакатда барқарорлик ва ривожланиш сари янги бошланиш эканини тасдиқлаймиз. Сурия халқнинг иродаси ва ҳаракати билан минтақадаги етакчи ролини тиклашда давом этмоқда», деди.
Шу билан бирга, АҚШ давлат котиби Марко Рубио 20 май куни Конгрессда қилган чиқишида Сурияга берилган имтиёзлар барқарорлик манфаатларига хизмат қилишини айтди.
«Биз ушбу ҳукуматнинг муваффақият қозонишини истаймиз, чунки бунга муқобил бўлган ҳолат – тўлиқ фуқаролик урушидир. Бу эса бутун минтақа учун хавфли оқибатларга олиб келади», деди у. АҚШ вакилининг қўшимча қилишича, улар «бу муваққат ҳукумат бир неча ҳафта ёки ой ичида емирилиши ва катта миқёсдаги фуқаролик уруши бошланиши эҳтимоли" кўринмоқда. "Бу мамлакатнинг бўлинишига олиб келиши мумкин".
Рубио Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа бошчилигидаги ҳукуматни ким заифлаштириши мумкинлиги ҳақида аниқ маълумот бермади. Бироқ у Дамашқ олдида турган икки асосий таҳдидни санаб ўтди. Биринчиси – ўз вақтида Сурия ҳудудида фаолият юритган «Исломий Давлат» (ИШИД) гуруҳининг қайта тикланиш хавфи. Жиҳодчи ташкилот яқинда аш-Шараани танқид қилиб, уни “исломга хиёнат қилганликда” айблади ва уни Ғарб билан осонликча келишаётган раҳбар сифатида тасвирлади.
Иккинчи таҳдид – Эрон фаолияти. Исроилнинг Ливан, Сурия ва Ғазо секторидаги ҳужумлари туфайли Эрон минтақадаги ҳарбий-сиёсий таъсирини анча йўқотган. Рубионинг фикрича, Суриядаги “бошқарилмаётган ҳудудлар” хорижлик жангчилар учун хавфсиз паноҳгоҳга айланиши мумкин.
Аммо мамлакатда бошқа заиф нуқталар ҳам мавжуд. Март ойидан бери Суриянинг айрим вилоятиларда, хусусан, алавийлар яшайдиган ҳудудларда вазият кескинлашган. Асад ва унинг атрофидаги шахслар айнан шу конфессияга мансуб. Муваққат ҳукуматга кўра, айнан шу ерларда собиқ режимнинг қолдиқлари ҳали ҳам фаол бўлиб, ҳокимиятни эгаллаш режаларини тузмоқда ва аҳолини ҳаракатга сафарбар қилмоқда. Шунингдек, 20 май куни муқаддам Россия бошқаруви остида бўлган Хмеймим авиабазаси яқинида, Латакия вилоятида, номаълум қуроллилар ҳарбий объектга ҳужум қилишга уринишди, аммо ҳеч қандай натижага эришишмади.
Тўнтариш уринишлари аввал ҳам кузатилган. 2024 йил 8 декабридан бошлаб Асад ва унинг атрофидагилар Сурияни ташлаб кетган, чунки аш-Шараа бошчилигидаги кучлар юриш бошлаган эди. Апрелда муваққат ҳукумат Ички ишлар вазирлиги собиқ Асад амалдорлари тўнтариш уюштиришга уриниб, аммо режа фош этилганини хабар қилди.
Шу билан бирга, АҚШдаги Урушни ўрганиш институти (ISW) тахлилларига кўра, Ғарб санкцияларининг енгиллаштирилиши Сурияда ички можароларнинг қайта аланга олишини тўхтата олмайди. Институт хулосасида айтилишича, ички низолар фуқаролик уруши даврида пайдо бўлган конфессионал ва этник хавотирлар туфайли юзага келиши мумкин. Масалан, курд қўшинлари ҳали ҳам қуролсизланишдан бош тортаётгани айтилмоқда. Чунки улар Туркияга лоял кучлар курдлар яшайдиган шаҳарларга қарши ҳужум уюштиришидан хавфсирашмоқда.
Худди шундай вазият Сурия жанубида истиқомат қилувчи друзлар билан ҳам юз бермоқда. ISW маълумотига кўра, друз халқини ҳимоя қилиш бўйича ҳукуматга ишонч бўлмагани боис, улар ўз қуролларини сақлаб қолиш учун муваққат ҳукумат билан алоҳида музокаралар олиб борган. Мутахассислар ушбу ишончсизлик ички низоларнинг қайта бошланишига олиб келиши мумкинлигини айтмоқда.
Манба