Қуддусдаги яширин ассимиляция: санъат ва фестиваллар ортидаги бузғунчилик
Ишғол
остидаги Қуддус бугун нафақат аскарлар ёки темир тўсиқлар, балки турли шоулар,
мусиқа, санъат ва маданият ниқобидаги бузғунчиликлар орқали ҳам босиб
олинмоқда. Ишғолчи тузум шаҳарнинг ҳар бир қаричини, ҳар бир ёдгорлигини, ҳар
бир қадимий манзарасини ўзгартириш учун барча воситаларини ишга соляпти. Улар
Қуддуснинг исломий руҳини, минг йиллик тарихини йўқотиш, унинг ўрнига яҳудийлик
рамзларини жойлаштириш учун турли кўринишдаги қуролларидан фойдаланяпти. Бу жараён
секин, лекин муттасил давом этмоқда.
Мусулмон фаластинликлар учун эса киндик
қони томган ватанида бирор тадбир ўтказиши мумкин эмас. Ҳатто уларнинг
интеллектуал ва санъат марказлари ҳам ёпиб ташланмоқда. Кичик йиғинлари эса
зўрлик билан тарқатиляпти. Аммо бу орада ишғолчи кучлар ўз “фестивал”лари
орқали Қуддус кўчаларини ўзларининг шайтоний ўйин-кулгуси ва рақсларига тўлдириб, муқаддас заминнинг аслиятини
ўзгартиришга ҳаракат қиляпти. Бу жараён нафақат кўнгилочар базмлар, балки
Қуддуснинг асл тарихий ва диний руҳиятини ҳам сохталаштиришга қаратилган
маданий ишғолдир.
Масалан,
Қуддус халқаро кинофестивалини олайлик: ҳар йили июль ойида Сулаймон ҳовузлари
атрофида минглаб яҳудий кўчманчилари йиғилиб, қадимий Ислом ёдгорликларини
яҳудийлик тарғиботи майдончасига айлантиради. Биласизми, 2024 йилда Ғазода
мусулмонлар қирғин қилинаётган бир пайтда бу фестивалга 70 мингдан ортиқ яҳудий
кўчманчилар жалб қилинган. Шу билан бирга, исроил маданият фестивали турли рақслар,
жазавани қўзғатувчи концертлар ва театр намойишлари орқали Қуддусни “ўз
маданияти пойтахти” сифатида кўрсатишга интилмоқда. Энг қайғули
мисоллардан бири чироқлар фестивали: Қуддуснинг эски шаҳри, унинг деворлари ва
Ал-Ақсо масжиди атрофи лазер шоулари уюштириладиган жойга ва рақс майдонларига
айлантирилади. Дамашқ дарвозаси, Умавийлар саройи ҳавлиси, Сулаймон ғори –
буларнинг барчаси тарихий ёдгорлик бўлишига қарамай, шовқин-суронли томошалар
марказига айлантирилмоқда. Улар бу жойларда яҳудийлик рамзларини – йирик
минорларни ўрнатишади. Қадимий мусулмон қабристонлари устида эса спиртли
ичимликлар тўлиб-тошган базмгоҳлар ташкил қилинади. Ал-Ақсо
масжидининг жанубий ҳудудларида ўтказиладиган “Autofood” фестивалида майхўрлик,
концертлар ва болалар учун тадбирлар ташкил этилади.
Бу тадбирлар
фақат Қуддусга хос эмас. Улар бошқа мусулмон мамлакатларида ҳам синовдан
ўтмоқда. Масалан, мусулмонлар яшайдиган турли давлатлар пойтахтларида
ўтказилаётган “халқаро фестиваллар”ни кузатганингизда ҳам шу ҳолатга гувоҳ
бўласиз. Саудия, Миср, Марокаш каби мамлакатларда ҳам байрамлар-у концертлар
тарихий масжидлар ва мадрасалар атрофида ўтказилмоқда. Бу ҳолат бир қарашда
“маданий ривожланиш”дек кўринса-да, аслида бу Исломдан юз ўгириш, унинг
таъсирини йўқотиш ҳамда динимизнинг қадрини тушириш стратегиясидир. исроил ўз
режаларини яширмаяпти. 2022 йилда Сулаймон ҳовузларини “исроилдаги энг гўзал
концертлар ва тунги ҳаёт маркази”га айлантириш учун 100 миллион шекел (29
миллион доллардан ортиқ) ажратилган.
Бу ерда театр, кафе, парк ва сунъий
чўмилиш ҳавзалари барпо этилган. Мақсад – сайёҳларни, яҳудий кўчманчиларни бу
ҳудудларга жалб қилиш, уларнинг мавжудлигини мустаҳкамлашдир. Шу орқали исломий
мероснинг ўрнига яҳудийликка хос рамзлар, обидалар ва сохта тарихий битиклар тиқиштирилмоқда. Ушбу
“маданият орқали ишғол” концепцияси бир неча босқичдан иборат: аввал ҳудудий
меросни ўзлаштириш, сўнг у ерда яҳудийликка оид тарихни яратиш, охир-оқибат эса
ўша ҳудудни халқаро миқёсда янгича қиёфада тан олдириш. Улар бундан ҳам ички тарғибот,
ҳам ташқи имиж (туристлар ва Ғарб учун) воситаси сифатида фойдаланмоқда.
Мусулмон дунёси эса бу жараённи томошабин сифатида кузатаётгани ачинарлидир.
Бу ишғол
маданият, санъат, таом ва фестивал каби гўёки “безарар” воситалар орқали амалга
оширилаётгандек кўринади. Аммо бу бепарволикнинг оқибати оғир бўлиши аниқ:
Қуддуснинг исломий руҳи сўндирилиши бутун ислом олами учун катта мағлубиятдир.
Бундай жозибадор тадбирлар ортида Қуддусни маданий жиҳатдан босиб олиш, унинг
тарихини ўчириш ва Фаластинни яҳудийлаштириш сиёсати ётибди.