17.04.2025 07:52
154
Исроилнинг мағлубиятлари: Ҳарбий устунлик ортидаги сиёсий таназзул
Исроил давлати 1948 йилда ташкил топганидан буён Яқин Шарқдаги ҳарбий ва сиёсий жараёнларнинг марказида бўлиб келмоқда. У ташкил топиши биланоқ қўшни араб давлатлари билан зиддиятлар бошланган ва бу зиддиятлар доимий равишда урушларга айланиб келган. Исроил ўзини тинчлик ва демократик қадриятлар ҳимоячиси сифатида намоён этса-да, тарихий воқелик шуни кўрсатмоқдаки, ҳарбий жиҳатдан устунлик сиёсий барқарорлик ва минтақавий тинчликка олиб келмаган. Аксинча, ҳар бир урушдан сўнг янги зиддиятлар, янги мағлубиятлар пайдо бўлган. Келинг, шу давргача Исроил олиб борган урушлар ва уларнинг натижаларини кўриб чиқамиз.
1948–1949 йиллар: Мустақиллик уруши ва бошланғич муаммолар
Исроил ташкил топгач, Миср, Урдун (Иордания), Сурия, Ливан ва Ироқ унинг давлат сифатида мавжудлигини тан олмасдан уруш бошлади. Исроил ҳарбий жиҳатдан ғалаба қозонди ва бир қанча ҳудудларни эгаллади. Бироқ урушдан кейин фаластинлик миллионлаб одамлар ўз уйларидан қочқинга айланди. Бу жараён — "Накба" (фалокат) — ҳалигача минтақадаги энг оғир ва ҳал этилмаган гуманитар муаммолардан бири бўлиб қолмоқда. Исроил учун бу ғалаба эмас, чуқур сиёсий ва инсонпарварлик муаммоларининг бошланиши эди.
1967 йил: Олти кунлик уруш ва ишғол оқибатлари
1967 йилда Исроил ўзини хавфдан ҳимоя қилиш баҳонасида Миср, Сурия ва Урдунга қарши биринчи бўлиб ҳужум бошлади. Оқибатда Исроил Синай яримороли, Шарқий Қуддус, Ғазо сектори ва Жўлон тепаликларини эгаллади. Ҳарбий жиҳатдан бу тўлиқ ғалаба эди, аммо сиёсий жиҳатдан Исроил энди "ишғол қилувчи давлат" сифатида халқаро майдонда танқид остида қолди. БМТнинг 242-резолюцияси ишғол қилинган ҳудудлардан чиқишни талаб қиларди, лекин Исроил бу талабга йиллар давомида риоя қилмади. Натижада ишғол Фаластин қаршилик ҳаракати учун асосий далилга айланди ва бугунги кескинликнинг илдизларидан бири бўлиб қолди.
1973 йил: Йом Киппур уруши ва кутилмаган зарба
Араб давлатлари Исроилга қарши кутилмаган ҳужум бошлади. Урушнинг дастлабки кунларида Исроил қўшинлари оғир йўқотишларга учради. Гарчи урушнинг охирида Исроил ҳолатни назоратга олган бўлса-да, психологик ва сиёсий жиҳатдан бу воқеа Исроил жамияти учун зарба бўлди. Араблар ҳарбий эмас, балки сиёсий ютуққа эришди — Миср Синайни дипломатик йўл билан қайтариб олди. Бу уруш Исроилнинг ҳарбий мағрурлигини синдирди ва ички сиёсий инқирозларга йўл очди.
1982–2000 йиллар: Ливан ботқоғи
Исроил 1982 йилда Ливанга кириб бориб, Фаластин Озодлик ташкилотини чиқариб юборишни мақсад қилди. Бироқ Ливан уруши узоққа чўзилди ва Исроил Ҳизбуллоҳ ҳаракатига қарши самарасиз курашга ботди. Уруш натижасида Исроилнинг ҳарбий кучлари Ливан жанубида йиллар давомида қолди, лекин "террор" деб аталган гуруҳларни бартараф этишнинг иложи бўлмади. Бу уруш Исроил армияси учун катта сиёсий ва маънавий мағлубиятга айланди.
2006 йил: Ҳизбуллоҳга қарши иккинчи Ливан уруши
Исроил Ҳизбуллоҳ томонидан унинг ҳарбийлари ўғирлаб кетилганидан сўнг Ливанга кенг кўламли ҳужум бошлади. Бир неча ҳафталик уруш давомида Исроил юзлаб ракета ҳужумларига дуч келди ва Ҳизбуллоҳни йўқ қилишга эришмади. Уруш ниҳоясида Исроил жамоатчилиги бу операцияни ғалабадан кўра мағлубият сифатида баҳолади. Бу уруш ҳарбий стратегия ва разведкадаги камчиликларни очиб ташлади.
2008–2023: Ғазога қарши урушлар ва янгиланмайдиган сценарийлар
Исроил Ғазо секторига қарши бир неча марта ҳарбий амалиётлар олиб борди (2008, 2012, 2014, 2021, 2023). Ҳар бир операцияда ҲАМАСга зарба берилса-да, бу ҳаракатни тўлиқ йўқ қилишнинг иложи бўлмади. Аксинча, ҳар сафардан сўнг ҲАМАС янада кучайди, Ғазодаги аҳоли эса янада жипслашди. Исроил ҳарбий юришлари кўпинча тинч аҳолининг қурбон бўлиши, инфратузилманинг вайрон бўлиши ва халқаро майдондаги имиджининг ёмонлашишига олиб келди. Бундай амалиётлар стратегик мақсадларни эмас, фақат вақтинча "жавоб" беришни таъминламоқда.
2023 йил 7 октябрь: Истисно ҳолатдаги мағлубият
2023 йил 7 октябрда ҲАМАС Исроилга қарши тарихдаги энг катта ва самарали ҳужумлардан бирини амалга оширди. Бир кунда 1200 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди, юзлаб фуқаролар ва ҳарбийлар гаровга олинди. Исроилнинг разведка ва хавфсизлик тизимлари бу ҳужумни олдиндан сезолмади. Бу ҳодиса Исроил учун ҳарбий эмас, балки идеологик ва давлат тизими даражасидаги мағлубият эди. Давлат ўз фуқароларини ҳимоя қила олмаслигини бутун дунё олдида намоён қилди.
Хулоса: Ҳарбий мағрурлик ортидаги заифлик
Исроил кўпинча ҳарбий жиҳатдан ғолиб бўлиб кўринади, лекин ҳар бир ғалаба ортида янги қаршилик, янги террор, янги танқидлар ва халқаро таъналар яширинган. Исроилнинг энг катта муаммоси — сиёсий мувозанатни қурол билан барпо этишга уринишидир. Бугунги кунда Исроил дунёдаги энг кўп қуролланган, лекин энг кўп хавф туғдирадиган давлатлардан бирига айланган. Унинг мағлубияти айнан шу — тинчликни зўравонлик билан қуришга уринишида. Ва тарих шуни кўрсатмоқдаки, бу йўл ечим эмас.

Санжар Саид тайёрлади