30.04.2025 17:25
125
Дунё тартиби ва кучлар мувозанати ўзгармоқда. Бу нимадан дарак?
Тарихий нуқтаи назардан, кучлар мувозанатида сезиларли ўзгариш юз бераётган чоғда уруш эҳтимоли ортиши мумкин. Дунё ҳозир мана шундай паллада турибди.
Ҳозирги давр ва яқин келажак дунёдаги кучлар мувозанатининг ўзгариши нуқтаи назаридан тез-тез муҳокама қилинмоқда. Шу билан бирга, катта уруш эҳтимоли ҳам тобора кўпроқ тилга олинмоқда.
Тарихда дунё тартиби ва кучлар мувозанатида сезиларли ўзгаришлар кўп марта юз берган бўлса-да, ҳозирги вазият мисли кўрилмаган даражада. Зеро, илк бор кучлар мувозанатидаги катта ўзгариш бутун дунёни йўқ қилиш қудратига эга оммавий қирғин қуроллари мавжуд бўлган шароитда рўй бериши мумкин.
Шу боис, агар кучлар мувозанатидаги кутилаётган эврилиш ҳал қилувчи босқичга етса, вазиятни назорат қилиш ва бошқариш орқали уруш, айниқса катта ва ҳалокатли уруш эҳтимолининг олдини олиш ниҳоятда муҳим бўлиб қолади.
Энди бу масалани чуқурроқ кўриб чиқиш учун бир қанча саволларга жавоб бериш керак бўлади...
Дунёда кучлар мувозанатида сезиларли ўзгаришлар рўй бермоқда. Мазкур шароитда уруш келиб чиқиш эҳтимоли мавжудми?
Бундай пайтларда катта уруш эҳтимоли ортади, чунки йирик рақобатдош томонлар кучлар мувозанатидаги ўзгаришларни тезлаштириш ёки тўхтатишга интилади. Бундай даврда таранглик ва шубҳалар кескин кўпаяди, бу эса, ўз навбатида, уруш эҳтимолини оширади. XIX асрда Британия дунёнинг етакчи давлати эди, аммо XX асрнинг биринчи ярмида бунга бошқа тез ривожланаётган ва шуҳратпараст кучлар, хусусан Германия қарши чиқди ва бу даврда иккита жаҳон уруши содир бўлди.
Бироқ дипломатия ва тинчликка интилиш орқали келгусидаги катта урушлар эҳтимолининг олдини олиш мумкин. 1990-йилларда Совет Иттифоқининг парчаланиб кетишини қатъий маънода кучлар мувозанатидаги ўзгариш деб атаб бўлмаса-да, бу жаҳон сиёсий майдонида жуда катта ўзгариш эди. Буни Германиянинг бирлашуви билан бир қаторда, бир томондан Горбачёв бошчилигидаги Совет раҳбарларининг тинчликка интилиши, бошқа томондан эса бир қатор юқори мартабали Ғарб дипломатлари туфайли бутунлай тинч йўл билан амалга ошириш мумкин бўлди.
Ҳозир эса дунёдаги кучлар мувозанатида жуда муҳим ўзгаришлар юз бермоқда. Буни бир қанча даражада кузатиш мумкин. Бир қарашда буни Ғарбдан Осиёга силжиш сифатида кўриш мумкин бўлса-да, кўпинча мазкур мавзу АҚШдан Хитойга ўтиш нуқтаи назаридан тилга олинади. Баъзи таҳлилчилар кучлар мувозанатининг НАТО давлатларидан БРИКС аъзоларига ўтиши ҳақида ҳам гапирмоқда. Бу борада аниқ бир нарса дейиш қийин, аммо бу тахминлар орқали содир бўлиши мумкин бўлган воқеа-ҳодисалар ҳақида тасаввур ҳосил қилиш мумкин.
Бундай ўзгаришнинг муҳим жиҳатлари нималардан иборат?
Бундай ўзгариш кўпинча икки йўналишда – иқтисодий ва ҳарбий жиҳатдан муҳокама қилинмоқда. Бироқ яна бир муҳим жиҳатлар ҳам мавжуд, жумладан дипломатия, бошқа мамлакатларнинг дўстлиги ва хайрихоҳлиги, юмшоқ куч, демократия, оммавий ахборот воситалари таъсири ва ҳоказолар.
Ҳарбий мувозанат қандай ўзгармоқда?
АҚШ ўзининг улкан ҳарбий бюджети ва энг ҳалокатли қуролларнинг катта захиралари туфайли етакчи ҳарбий куч ҳисобланади. Бироқ коррупция бу улкан бюджетнинг сезиларли қисмини емириб юбормоқда ва АҚШ Вьетнам ҳамда Афғонистонда маҳаллий аҳолининг матонатли қаршилиги туфайли урушларда ғалаба қозона олмади. Хитой эса тез суръатларда ривожланаётган саноат иқтисодиёти ресурсларига мос келадиган улкан қуролли кучлар тизимига эга. Иккала давлатда ҳам йирик ядро қуроллари мавжуд, аммо АҚШнинг ядро қуроллари сони бир неча баробар кўп. АҚШ Хитойни Осиё иттифоқчилари ва Австралия ёрдамида қуршаб олишга ҳаракат қилди, аммо ялпи уруш эҳтимоли туғилганда, бу иттифоқчилар ҳаракат қилишни пайсалга солиши мумкин. АҚШ қоғозда анча-мунча ҳарбий устунликка эга бўлса-да, Хитойга узоқ масофадан ҳужум қилган тақдирда қийинчиликка дуч келиши муқаррар. Ўзининг хавфсиз географик жойлашувида АҚШ ядровий бўлмаган урушда Хитойнинг (ёки бошқа давлатнинг) бостириб кириши эҳтимолидан қўрқмайди. Умуман олганда, энг оқилона таклиф – бу иккала давлатдан ҳам урушдан бутунлай воз кечишни сўрашдир.
Бу давлатлар ўртасидаги ўта ҳалокатли уруш иккаласини ҳам шу даражада заифлаштириб қўйиши мумкинки, натижада бошқа ўйинчилар уларни майдондан чиқариб юбориши ҳеч гап эмас. Зеро 1914-1944 йилларда Британия ҳам, Германия ҳам ўзаро урушлар туфайли жуда заифлашди, бу эса АҚШнинг биринчи рақамли куч сифатида майдонга чиқиши учун замин тайёрлади.
Иқтисодий кучнинг ўзгараётган мувозанати нимадан иборат?
Юқори ўсиш суръатлари туфайли Хитой ялпи ички маҳсулот ҳажми бўйича АҚШдан ўзиб кетди ва ҳозирда энг йирик саноат кучига айланди. АҚШда эса юқори қарзлар, бюджет ва савдо тақчиллиги хавотирли даражада ошиб кетди. Ушбу омиллар ва доллар ҳукмронлигидан масъулиятсиз, тажовузкорона фойдаланиш натижасида АҚШ валютасининг дунёдаги етакчи захира пул бирлиги сифатидаги мавқеига жиддий путур етди. Баъзи кузатувчиларнинг фикрича, эндиликда Хитой валютаси аста-секинлик билан жаҳон захира валютаси сифатида қабул қилина бошлаши мумкин, АҚШ эса бунга йўл қўймасликка ва долларнинг жаҳондаги кучли мавқеини сақлаб қолишга қатъий қарор берган.
Шу билан бирга, сўнгги пайтларда АҚШ ва Хитой бир-бирини тўлдирувчи ролларни қабул қилишдан тезда узоқлашиб, савдо-иқтисодий масалаларда тобора душманлашиб бормоқда, бу воқеликни яқинда бўлиб ўтган тариф урушида ҳам яққол кўриш мумкин.
Ҳарбий ва иқтисодий кучлар ўртасида номутаносиблик юзага келмоқдами ва бунинг оқибатлари қандай бўлиши мумкин?
Узоқ вақт давомида АҚШ иқтисодий жиҳатдан ҳам, ҳарбий жиҳатдан ҳам, шубҳасиз, етакчи давлат бўлиб келди. У ҳамон етакчи ҳарбий куч бўлса-да, эндиликда унинг иқтисодий қудратига путур етди ва АҚШ долларининг ҳукмронлиги ҳам таҳдид остида қолди. Бу эса АҚШни, айниқса тўпланган катта қарзлари, савдо ва бюджет тақчиллиги шароитида янада кўпроқ ташвишга солмоқда. Мамлакат етакчи ҳарбий куч бўлса-ю, иқтисодий қудратда ортда қолса, у ўзининг ҳарбий қудратидан фойдаланиб, яна етакчи иқтисодий куч сифатида қайта пайдо бўлишга интилиши мумкин. Албатта, бу на оқилона, на хавфсиз. Бироқ бундай васваса пайдо бўлиши мумкин ва бундай номутаносиблик хавфли вазиятни юзага чиқариши аниқ.
Ахлоқий нуқтаи назардан қайси томон афзалроқ ва биз кимнинг тарафида туришимиз керак?
Ҳар қандай таққослашда бўлгани каби, иккала томон ҳам ўзининг ижобий ва салбий жиҳатларига эга. Бироқ АҚШ сўнгги ўн йилликларда етакчи империалистик куч бўлиб келган ва ўзининг бутунлай олдини олиш имкони бор, ўйламасдан қилинган, тугамайдиган урушлари туфайли миллионлаб одамларнинг ўлимига сабабчи бўлди. Бошқа тарафдан, Хитой ҳам бир қатор вазиятларда ўта ахлоқсиз, ғайриинсоний ишларга қўл урган. Уйғурларга қилинган ва қилинаётган зулмлар бунга далил. Демак, бу ерда муҳими ким яхшироқ эканлиги ҳақидаги чексиз мунозаралар асосида бирор томонни ёқлаб чиқиш эмас, балки барча баҳсли масалаларни тинч йўл билан ҳал этиш имкониятларини юзага чиқаришга ҳаракат қилиш ва шу орқали урушдан қочиш эҳтимолларини кўпайтиришдир. Биз у ёки бу томонни ёқлаб чиқишимиз эмас, балки жаҳон ишларида ҳукмронлик қилишга уринаётган ҳар қандай алоҳида мамлакатнинг бутун ғоясига қарши гапириш, лозим бўлганда қарши туриш йўлларини топишимиз керак.
Муҳаммад Довуд Асадуллоҳ