29.07.2025 14:33
105

Нафс қусурлари ва уларни даволаш йўллари

2. Гуноҳ ва хатолар учун йиғлаш баробарида пушаймонликда қолиш

Қусур:

Нафснинг яна бир камчилиги – (ҳар қандай сабабга кўра) йиғлаганда енгиллашиши ва ўзини хотиржам ҳис қилиб, шодликка берилишидир.

Даво йўли:

Бу камчиликни даволаш йўли киши (қилган гуноҳ ва хатолари учун) йиғлаш билан бирга шу қайғуда давом этишидир. Йиғидан сўнг ўзини енгил ҳис қилиб, шодликка берилмаслиги лозим. Бу ҳолатда инсон (Улуғ Парвардигори олдида ўз ожизлигини тан олиб)  маҳзун ҳолда йиғлаши керак. Қандайдир ғам-ташвиши учун кўз ёш тўкмасин. Чунки ким фақат ғам-ташвиши учун йиғласа, бу орқали у енгиллашиб, шодликка эришади. Кимки (Улуғ Робби олдида ўз ожизлигини тан олиб) йиғласа, бу йиғи унинг дарди ва ғамини янада оширади.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.