11.03.2025 05:00

Рамазоннинг иккинчи ўн кунлиги: Ғанимат кунларни самарали ўтказиш режаси

Мана, Рамазоннинг биринчи ўн кунлиги ҳам ҳаш-паш дегунча ўтиб кетди. Кўз очиб-юмгунча иккинчи ўн кунлик ҳам ортимизда қолади. Шу боисдан имкон қадар бу кунларнинг қадрига етиб, уларни фойдали амаллар билан ўтказиш ҳар бир мусулмон учун муҳимдир. Умид қиламизки, қуйидаги тавсиялар ва кунлик режа бу даврни самарали ўтказишингизга ёрдам беради.

Иккинчи ўн кунликнинг фазилати

Рамазоннинг иккинчи ўн кунлиги кечирим сўраш ва гуноҳлардан тозаланиш учун ажойиб имкониятдир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) "Рамазоннинг биринчи ўн кунлиги раҳмат, иккинчиси мағфират, учинчиси дўзахдан қутулишдир", деб марҳамат қилганлар. Шу сабабдан бу кунларда Аллоҳнинг мағфиратга бойлигини ҳис қилиб, кўпроқ истиғфор айтиш лозим.

Иккинчи ўн кунлик учун кунлик режа

1. Бомдод ва саҳарлик
Саҳарликни тарк этмаслик.
Бомдод намозини жамоат билан ўқиш.
Бомдоддан кейин 15-20 дақиқа давомида Қуръон тиловат қилиш.

2. Эрталабки вақт
Иш ёки бошқа фаолиятдан олдин 10 дақиқа истиғфор айтиш.
Кун давомида қилинадиган амалларни режалаштириш.
Рамазон ҳақида бир неча саҳифа китоб мутолаа қилиш.

3. Тушгача бўлган вақт
Зуҳо намозини адо этиш.
Солиҳ рўзадор бўлиш учун тилни ғийбатдан ва беҳуда сўзлардан тийиш.
Садақа бериш ёки ҳеч бўлмаса, муҳтожга ёрдамлашиш.

4. Пешиндан кейин
Пешин намозини ўқиб, ортидан бир неча дақиқа зикр ва дуо қилиш.
Яна Қуръондан бир қисм ўқиш.
Исломий илмларни ўрганиш учун бир муддат ажратиш.

5. Асрдан кейин
Аср намозини адо этиш.
Бироз дам олиш ёки ижтимоий фойдали фаолият билан шуғулланиш.
Муҳтожлар ҳаққига дуо қилиш.

6. Ифтор ва шомдан кейин
Ифторни Пайғамбаримиз суннатларига мос тарзда очиш (хурмо ёки сув билан).
Шом намозини ўз вақтида адо этиш. Имкон топиб, аввабин намозини ҳам ўқиш.

7. Хуфтон ва тунги вақт
Хуфтон ва таровеҳ намозларини жамоат билан ўқиш, Қуръони карим ҳатмида қатнашиш. Ортидан истиғфор, зикр ва дуолар.
Қадр кечалари яқинлашиб қолганини ҳис қилиб, дуоларни кўпайтириш.

Иккинчи ўн кунликда кўпроқ амал қилиш керак бўлган ишлар

Кўпроқ истиғфор ва тавба – Кун давомида "Астағфируллоҳ" калимасини такрорлаш.
Қуръон ўқиш – камида 1-2 жуз ўқишга ҳаракат қилиш.
Муҳтожларга ёрдам – садақа бериш ёки камбағалларга озиқ-овқат тарқатиш.
Савобли ишларга чорлаш – яқинларингизни яхши амалларга тарғиб қилиш.
Ота-она ва қариндошлар ҳақига дуо қилиш – улар билан алоқа ўрнатиш, ҳурматини жойига қўйиш.

Хулоса
Рамазоннинг иккинчи ўн кунлиги илоҳий мағфиратга эришиш учун катта имкониятдир. Бу кунларни беҳуда ўтказмаслик, кўпроқ ибодат, истиғфор ва яхшиликлар қилиш лозим. Ҳар куни режа асосида амал қилиб, ўзингизни руҳан ва маънан юксалтиришга интилинг!

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.