23.05.2025 19:30
182
Аллоҳ ва Расулига уруш очиш, энг кичиги онаси билан зино қилишга тенг гуноҳ: рибо
Аллоҳ таоло бандаларига ҳалол ва пок ризқ топишни буюрган. Бугунги кунда эса кўплаб инсонлар, ҳатто туппа-тузук мусулмонлар билиб-билмасдан, рибонинг ҳақиқий маъносини тушунмасдан ёки эътиборсизлик сабабли унга аралашиб қолаётир. Айниқса, интернетда кенг тарқалган “бўлиб тўлаш” хизматлари, онлайн савдо платформаларида таклиф этилаётган турли қулай тўлов шартлари, кредитлаш тизимлари инсонни кўзга кўринмас ҳолда рибо гирдобига тортмоқда. Одамлар айниқса бу борада келишув шартларини ўқимай, «фоизсиз экан, демак шариатга зид эмас» деган гумон билан ҳар хил келишувларга қўл қўймоқда. Аммо айнан шу «бўлиб тўлаш» ёки “қарзга олиб кейин қайтарасиз”, "бир ойга фоизсиз кредит" (аслида бир ой ичида қайтарилмаса, фоиз туғишни бошлайди) каби шартлар ортида фиқҳий жиҳатдан рибонинг замонавий кўринишлари ётган бўлиши мумкин.
Ҳа, Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламнинг қиёматга яқин: «Рибо емаган киши қолмайди, агар емаган бўлса ҳам, унинг чангидан унга етади» (Муснад Аҳмад, 10739) деган гаплари бугун теварак-атрофимизда ўз аксини топмоқда
Бугун шундай замонда яшаяпмизки, ҳатто мусулмон мамлакатларда ҳам рибога асосланган иқтисодий тизим кенг тарқалган. Кўплаб инсонлар ўзлари ҳам тушунмаган ҳолда “банк кредитлари”, “лизинг” ва “қарз қайтаришда устама” каби муомалаларга аралашиб қолаётир. Бу эса шариатда қаттиқ таъқиқланган гуноҳлар қаторига киради.
Шу билан бирга, кўпчилик моддий қийинчиликдан чиқиш мақсадида фоизли кредитларга мурожаат қилмоқда. Биринчи қарзни тўлай олмаган инсон иккинчи кредит олишга мажбур бўляпти. Шу тариқа инсон қарз устига қарз билан яшайдиган, ҳар ой маошининг катта қисмини фоизга тўлайдиган бўлиб қолмоқда. Натижада турмуши издан чиққарлар, хонадонида тинчлик-хотиржамлик йўқолганлар кўпаймоқда, жуфтлар орасида жанжаллар кўпайиб, оқибатда оилавий ажралишлар ҳам содир бўлмоқда. Кўп ҳолларда рибога ботган кишилар уй-жойларини йўқотиб, ижарага муҳтож ҳолга тушиб қолишмоқда. Бу фақат дунёдаги оқибатлар, охиратда эса ундан-да оғир азоблар бор.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай огоҳлантиради: «Эй мўминлар! Аллоҳдан қўрқинглар ва агар ҳақиқий мўминлар бўлсангиз, рибодан қолган нарсани ташланглар. Агар шундай қилмасангиз, у ҳолда Аллоҳ ва Расулидан уруш эълон қилинганини билиб қўйинглар» (Бақара сураси, 278–279). Бу оят мусулмонни рибодан узоқ бўлишга даъват қилади. Чунки рибо фақат иқтисодий эмас, балки ақидавий ва ахлоқий муаммо ҳамдир. Чунки рибо инсонни Аллоҳга суянмасликка, дунё молини асосий мақсад қилиб олишга, ҳалол-ҳаромни фарқламасликка олиб келади.
Рибо инсоннинг қалбини қаттиқлаштиради, муҳтожларга ёрдам бериш ҳиссини йўқотади, моддий манфаатни устувор қилади. Ҳолбуки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳалол савдо ва садақа орқали ризқ излашни буюрганлар. Рибога ботиш эса нафақат ҳалол ризқни барбод қилади, балки ҳаром бойликнинг инсонга берадиган зарари жуда катта.
Бундан ташқари, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Рибо етмишдан ортиқ турга эга. Уларнинг энг енгили инсон ўз онаси билан зино қилганга тенг» (Ибн Можа, 2274; Мустадрак Ҳоким, 2259 – ҳадис ҳасан).
Қуръонда шундай дейилади: «Аллоҳ рибони йўқотади, садақани эса зиёда қилади» (Бақара, 276). Яъни рибо орқали олинган бойликда барака бўлмайди, Аллоҳ уни йўқотади, гуноҳи эса қолади. Аммо садақа қилган шахснинг молини Аллоҳ зиёда қилади ва барака беради.
Бундай оғир хатолардан сақланиш учун мусулмон инсон ўз молиявий муомалаларини шариат мезонлари асосида тартибга солиши лозим.
Шунингдек, қуйидаги тавсияларга амал қилиш фойдали бўлади:
1. Ҳар қандай молиявий шартнома ёки келишувга қўл қўйишдан аввал унинг шаръий жиҳатдан тўғрилигини ўрганинг. Зарур бўлса, ишончли уламолардан сўранг.
2. Сизга таклиф этилаётган бўлиб тўлаш, кредит, лизинг каби тўлов тизимларининг исломий молия қоидаларига тўғри келишини текширинг.
3. Фақат ҳалол йўллар билан ризқ топишга ҳаракат қилинг, қийинчиликка сабр қилинг, аммо турли баҳоналар билан асло рибога қадам қўйманг. Зеро кредит хеч қачон ечим бўлмаган, аксинча, у янада катта муаммолар сабабчисидир.
4. Рибо билан боғлиқ ҳар қандай даромадни рад этинг, агар олдин рибога аралашган бўлсангиз, истиғфор айтиб, имкони борича ундан тезроқ қутилинг.
5. Харид қилишда ҳақиқий эҳтиёжни аниқлаб олинг, ортиқча қарз олишга ўрганманг.
6. Қаноат ва сабр қилинг, зеро улар инсоннинг энг катта бойликларидир.
7. Аллоҳга таваккул қилинг ва садақа, зикр ва дуо орқали рўзғорга барака сўранг.
Аллоҳ таоло барчамизга ҳалол ризқ билан рўзғор топишни насиб қилсин, рибо каби оғир гуноҳлардан нафсимиз ва авлодларимизни асрасин. Амин.