16.06.2025 11:44
158

Ўзбекистонда жинсини ўзгартирган фуқароларга янги ҳуқуқ берилди

Вазирлар Маҳкамасининг қарорига киритилган қўшимчаларга кўра, энди Ўзбекистонда жинсини ўзгартирган фуқаро исми-шарифини ҳам алмаштириши мумкин.

Бунинг учун у тегишли аризани топшириш баробарида соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан жинсни ўзгартириш тўғрисида берилган тиббий хулосасини ҳам тақдим этиши керак.

Собиқ депутат Расул Кушербаевнинг изоҳлашича, янги тартибга кўра, Дилшод исмини ҳеч қандай тўсиқларсиз Дилшодага ўзгартириш мумкин бўлади.

Аввал жинсини ўзгартирган тақдирда туғилганлик, вафот этганлик, никоҳ ва бошқа гувоҳномаларга ўзгартириш киритиш мумкин эди. Бироқ исм-шарифни фақат тарихий ва миллий анъаналар асосида, Ўзбекистон Республикаси “Давлат тили тўғрисида”ги қонуннинг 15-моддасига биноан ўзгартиришга рухсат берилганди.

Бу каби ўзгартиришлар киритишда халқимизнинг хоҳиш-иродаси ва минг йиллик анъаналари ҳисобга олинмаётгани афсусланарлидир.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.