26.06.2025 09:44
95

Ўзбекистонда пенсия ёшини ошириш таклиф қилинмоқда

Ўзбекистонда мавжуд пенсия тизими ўрта муддатли даврда барқарорликни ҳамда пенсия олувчиларга муносиб нафақа тўловларини таъминлаш мақсадида ислоҳ қилиниши лозим. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) миссиясининг мамлакатга ташрифи якунлари бўйича хулосасида айтилади. 

ХВЖга кўра, бунга:

- пенсия ёшининг паст кўрсаткичларини босқичли равишда ошириш;
- айрим ташкилот категориялари учун белгиланган имтиёзли бадал ставкаларини босқичма-босқич бекор қилиш билан бир вақтда стандарт бадал ставкасини ошириш;
- пенсия нафақаси миқдорини меҳнат фаолияти давомидаги ўртача даромад асосида ҳисоблаш;
- автоматик нарх индекси асосидаги пенсия индексация механизмини жорий қилиш орқали эришиш мумкин.

Жамғарманинг таъкидлашича, кексаликда камбағалликни камайтириш мақсадида бериладиган ҳар қандай ижтимоий нафақалар қатъий манзилли бўлиши лозим. Булар эҳтиёжмандликни баҳолаш асосида аниқланиб, давлат бюджетидан молиялаштирилиши ва такрорланишларнинг олдини олиш учун бошқа ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари билан узвий боғлиқ ҳолда бошқарилиши керак.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.