08.01.2025 15:51
1737
Ўзбекистонда материаллари тарқатилиши тақиқланган саҳифалар рўйхати янгиланди (рўйхат)
Ўзбекистон Олий суди интернетда диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди.
Аввалги рўйхатга 800 дан ортиқ саҳифа ва каналлар киритилган эди. Янги рўйхатда эса улар сони қарийб 1400 тани ташкил қилади.
Жумладан, Telegramда 713 та, Instagramда 226 та, Facebookда 203 та, YouTubeда 135 та, TikTokда 44 та, OK.ruда 35 тани ташкил қилади. Шунингдек, сайтлар ва ижтимоий тармоқлардаги аудио, видео ва матн форматидаги материаллар ҳам киритилган.