13.05.2025 07:50
125
Ўзбекистонда Ҳаж мавсуми бошланди: илк зиёратчилар кузатиб қўйилди
Бугун, 13 май куни “Ҳаж – 2025” мавсумининг илк зиёратчилари Саудия Арабистонига йўл олдилар.
Зиёратчиларни кузатиш маросими Тошкент халқаро аэропортида бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев, таниқли уламолар, имом-домлалар ва ОАВ вакиллари иштирок этди.
Муфтий ҳазратлари ҳожиларга хайрли дуолар қилиб, сафарлари омонлик ва баракага бой бўлишини тиладилар.
Эслатиб ўтамиз, бу йилги “Ҳаж – 2025” мавсумида Ўзбекистондан 15 000 нафар зиёратчи муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларига йўл олади. Зиёратчилар учун тўғридан-тўғри рейслар Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Навоий, Андижон, Фарғона, Наманган, Термиз ва Урганч шаҳарларидан амалга оширилади. Саудия Арабистонидан юртдошларимизнинг қайтиши 20 июлдан бошланиб, 5 августгача давом этади.