21.06.2025 07:30
144

Ўзбекистонда 500 минг гектардан зиёд ҳудудда чигиртка тарқалди

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг маълум қилишича, Қорақалпоғистон ва яна бешта вилоятда чигирткаларнинг асосий тўдалари аниқланган.

Қайд этилишича, 875 минг 87  гектарда мониторинг олиб борилган. 515 минг 830  гектарда чигиртка тарқалгани аниқланган. 507 минг 181 гектарда кимёвий кураш тадбирлари ўтказилган.

Маълум қилинишича, асосий тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида давом эттирилмоқда. Юқорида қайд этилган ҳудудларда саксовул букри чигирткасига қарши кимёвий ишловлар олиб борилмоқда.

Агентликка кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда чигирткалар 608 минг гектардан ортиқ майдонга тарқалиши прогноз қилинмоқда, шундан 99 минги Сурхондарё вилоятига тўғри келади.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.