15.01.2025 18:05
223
Ўзбекистон ва БАА стратегик шериклик ўрнатиш бўйича декларация имзолади
15 январь куни Абу-Дабидаги "Қаср аш-Шати" қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ва Бирлашган Араб Амирликлари президенти Шайх Муҳаммад Ол Наҳаённинг учрашуви бўлиб ўтди.
Музокаралар икки томонлама стратегик шерикликни ривожлантиришга қаратилган муҳим масалаларни қамраб олди. Президентлар сиёсий, савдо-иқтисодий, энергетика, инвестициялар ва маданий-гуманитар ҳамкорлик йўналишларидаги алоқаларни кенгайтиришга оид ташаббусларни муҳокама қилди.
Учрашув якунида икки мамлакат ўртасида Стратегик шериклик ўрнатиш тўғрисида декларация имзоланди. Мазкур ҳужжат Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишни кўзда тутади.