24.03.2025 13:29
192

Ўзбекистон Россия орқали Францияга уран етказиб беради

Ўзбекистон бир йил давомида Францияга уран етказиб бериш учун Қозоғистон компанияси билан шартнома имзолади. 


Қозоғистон компанияси 500 контейнер уран концентратини Санкт-Петербург орқали Францияга етказиб беради. Ўзбекистоннинг “Навоийуран” давлат корхонаси бу учун Қозоғистоннинг TOO Logistic Centre компаниясига 9 миллион евро тўлайди. 


Тариф бўш контейнерларни Франциянинг Марсель шаҳрига қайтариш нархини ўз ичига олади. Ташиш Санкт-Петербург портидан юк жўнатилган кундан бошлаб 15 кун мобайнида амалга оширилиши лозим. Уран 2026 йилнинг биринчи чораги охиригача ташилади. 


Эслатиб ўтамиз, 11-13 март кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Францияга давлат ташрифи бўлиб ўтганди. Ташриф доирасида Ўзбекистон билан Франция ўртасида Стратегик ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисидаги қўшма декларация, шунингдек, молия-иқтисодиёт, инвестиция, таълим, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларга доир қатор ҳужжатлар имзоланган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.