22.01.2025 15:23
480
Ўзбекистон президенти Россия мудофаа вазирини қабул қилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 22 январь куни мамлакатда ташриф билан бўлиб турган Россия мудофаа вазири Андрей Белоусовни қабул қилди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, учрашувда Ўзбекистон-Россия кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
Икки мамлакат Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.
Аввалроқ Тошкентда Ўзбекистон ва Россия Мудофаа вазирликлари ўртасида 2025 йилга мўлжалланган ҳамкорлик режаси ва икки давлат ўртасида ҳарбий соҳада 2026-2030 йилларга мўлжалланган стратегик шериклик дастури имзоланганди.