19.05.2025 07:18
116
Ўзбек мерганлари Туркиядаги мусобақада биринчи олтин медални қўлга киритди
Туркияда 5−16 май кунлари бўлиб ўтган V Халқаро «Энг илғор мерганлар жамоаси» мусобақасида Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги жамоаси олтин медални қўлга киритди, деб хабар бермоқда вазирлик.
15 давлатнинг 48 та жамоаси иштирокида ўтказилган баҳслар Туркиянинг Испарта шаҳридаги «Командо» тоғ-ўқув машқлар марказида ташкиллаштирилди. Унда Ўзбекистон, Туркия, Покистон, Қатар, Озарбайжон, Италия, Бирлашган Араб Амирликлари — ўндан ортиқ давлат, шунингдек, кузатувчи мақомида Туркманистон, Қозоғистон, Британия ва Қувайт жамоалари иштирок этди. Мусобақа иштирокчилари гуруҳларга бўлиниб, 15 га яқин шарт бўйича баҳс олиб борди.
Хусусан, жамоалар юқори бурчак остида ўқ отиш, газниқоб тақиб, жанговар ўқ отиш, ноаниқ масофаларга ноқулай истеҳкомдан ўқ отиш, турли тўсиқлар ортидан ўқ отиш, ҳаводаги вертолётдан ўқ отиш, оролни ҳимоя қилиш ва қайиқдан жанговар ўқ отиш, нишонга сездирмай яқинлашиб ўқ отиш, 5 км масофадан юк ва қурол билан югуриб келиб, совуқ стволдан ўқ отиш, тунда номалум масофаларга ўқ отиш ва «сюрприз» шартларини бажарди.
Туркияда ўтказиладиган мазкур мусобақада Ўзбекистон жамоаси 4-маротаба иштирок этмоқда, 2022 ва 2023 йилларда 2-ўринни, 2024 йилда эса 1-ўринни эгаллаганди