17.01.2025 15:27
Хориждан жасад олиб келиш қанчага тушиши айтилди
2024 йил давомида 483 нафар ўзбекистонликнинг жасади хориждан Ўзбекистонга қайтарилган. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раҳбарияти АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
Агентликка кўра, жасадларни олиб келиш харажатлари давлатларга қараб фарқланади. Мисол учун:
Россиядан – 1000 АҚШ долларигача;
Англиядан – 4-5 минг доллар;
Япония ва Корея давлатларидан бир фуқаронинг жасадини олиб келиш 9-10 минг долларгача тушиши мумкин.
Агентлик вакиллари марҳумнинг хориждаги ҳуқуқий мақомига қарамасдан, мурожаат қилинган тақдирда, жасадларни олиб келишда ёрдам кўрсатишларини таъкидладилар.
Таққослаш учун, 2022 йилда 518 нафар, 2021 йилда эса 500 дан ортиқ ўзбекистонликнинг жасади олиб келинган. 2020 йилнинг апрелида Россияда бахтсиз ҳодисаларда ҳалок бўлган 17 нафар фуқаро жасадлари республикага қайтарилганди.