17.04.2025 06:01
107

Хитойлик инвестор Андижонда 250 миллион долларлик мажмуа қуради

Андижон вилоятининг Бобур шаҳрида хитойлик инвестор 250 миллион доллар инвестиция ҳисобига замонавий мажмуа қурмоқчи. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёевнинг ушбу вилоятга ташрифи давомида маълум қилинди.


Президент матбуот хизматига кўра, Бобур шаҳрида бунёдкорлик ишлари амалга оширилиши эълон қилинганидан сўнг, кўплаб сармоядорлар шаҳар қурилишида иштирок этишга қизиқиш билдирган. 


Жумладан, хитойлик инвестор 250 миллион доллар инвестиция ҳисобига бу ерда замонавий мажмуа қурмоқчи бўлган. 


Лойиҳага мувофиқ, 55 гектар ҳудудда бизнес маркази, меҳмонхона, савдо марказлари ва 3 минг хонадонга мўлжалланган уй-жой қурилади, дейилади хабарда.


Шунингдек, бу йил Андижонда қуввати 24 мегаватт, кейинги йил яна 20 мегаватт бўлган жами 763 та кичик ва микро ГЭСларни ишга тушириш режалаштирилган.  Хитой компанияларидан бири вилоятда микро ГЭСлар учун керакли ускуналарни ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи. Қайд этилишича, қурилган ГЭСларга 1 йил давомида бепул сервис хизмати кўрсатилади. 


Андижонга борган Мирзиёев мутасаддиларга инвестицияларни кўпайтириш, инвесторлар билан яқиндан ишлаб, зарур шароитларни яратиш бўйича кўрсатмалар берган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.