02.05.2025 11:33
52

Хитой Ўзбекистоннинг стратегик шеригига айланмоқда

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов бошчилигидаги ҳукумат делегацияси Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур автоном раёнига ташриф буюрди.


Айтилишича, ташриф доирасида Хитой Коммунистик партияси Шинжон минтақавий қўмитаси котиби Ма Синьцзюй билан музокаралар ўтказилиб, икки томонлама ҳамкорликни қуйидаги йўналишларда кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилган:


➖савдо,

➖саноат,

➖соғлиқни сақлаш,

➖транспорт ва логистика,

➖энергетика.


Томонлар 2024 йилда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо ҳажми 13 миллиард АҚШ долларига етганини қайд этган. Мулоқотда бу кўрсаткични 20 миллиард долларга етказиш учун зарур замин мавжудлиги таъкидланди, дейилади хабар матнида. 


Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон–Хитой муносабатлари ўзаро ишонч асосида ривожланиб, кенг кўламли стратегик ҳамкорлик босқичига ўтаётгани маълум қилинган. Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги мунтазам алоқалар ва очиқ сиёсий мулоқот бу жараёнга муҳим туртки бўлаётгани алоҳида қайд этилган.


Аввалроқ Ўзбекистон ва Хитой “Марказий Осиё — Хитой” форматидаги бешинчи саммит чоғида ҳам ўзаро ҳамкорликни чуқурлаштириш борасидаги режаларни билдирган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.