02.10.2024 07:59

Uzbekistan Airways самолёти Тел-Авивдан кечикиш билан етиб келди

1 октябрь куни Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг HY304 Тел-Авив — Самарқанд — Тошкент йўналиши бўйича Boeing 767 самолёти парвози Яқин Шарқдаги вазият кескинлашуви ва ҳаво ҳудудининг бир қисми ёпилгани сабабли мажбурий кечиктирилди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Маълумотларга кўра, Тел-Авивдан учиш режадагидек 20:15 эмас, балки 22:14 да амалга оширилган. Самолёт Самарқандга 2 октябрь куни соат 02:45 ўрнига 04:40 да, Тошкентга эса 04:50 ўрнига, 06:16 да етиб келган.

Эслатиб ўтамиз, кеча тунда Эрон Исроил ҳудудига 500 га яқин ракета учирди. Уларнинг катта қисми Исроил ҳудудидаги нишонларга келиб тушди. Ҳужум сабабли Тел-Авивдаги Бен Гурион аэропорти вақтинча ёпилди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.