08.01.2025 10:11
1054
Уммонда Carrefour дўконлари фаолиятини тўхтатди
Уммондаги Carrefour савдо тармоғи барча дўконларини ёпганини расман эълон қилди. Мазкур хабар компаниянинг ижтимоий медиа саҳифалари орқали тарқатилди. Баёнотга кўра, 2025 йил 7 январдан бошлаб мамлакатдаги барча шохобчалар фаолияти тугатилди.
Компания ёпилишининг аниқ сабаблари ва ушбу жараён ҳақида қўшимча маълумот берилмаган. Бироқ, Исроилга қарши Бойкот, Олиб ташлаш ва Санкция Ҳаракати (БДС) Уммондаги Carrefour дўконларининг ёпилиши шу мақсаддаги глобал ҳаракатнинг яна бир ютуғи сифатида баҳоланмоқда.
Францияда жойлашган Carrefour компанияси бир неча йиллар давомида Исроилни қўллаб-қувватлаганликда айбланиб келган. Ғазо ва Ливанга қарши ҳужумлар туфайли глобал миқёсда норозилик билдирган кўплаб гуруҳлар, жумладан, БДС ҳаракати компанияга бойкот эълон қилган.
Бундай босимлар натижасида Иорданиядаги Carrefour дўконлари ҳам 2024 йил 4 ноябрда ўз фаолиятини тўхтатган эди. Уммондаги ёпилиш эса минтақадаги савдо секторларига бойкотлар қандай таъсир қилаётганининг яна бир мисоли сифатида кўрилаётир.
Сиёсий ва иқтисодий босимларнинг ортиши билан Франциялик савдо гигантининг бошқа мамлакатлардаги мавқеига ҳам таъсир кўрсатилиши мумкин. Халқаро кузатувчилар бу ҳолатни Исроилга алоқадор компаниялар учун огоҳлантирувчи сигнал деб баҳолашмоқда.