16.01.2025 15:28

Уйғур аёл болаларга Ислом динини ўргатгани учун 17 йилга қамалди

Хитойда 49 ёшли уйғур аёл Сейлихон Рўзи болалари ва қўшнисига Қуръон оятларини ўргатгани учун 17 йилга озодликдан маҳрум этилди. Полиция баёнотига кўра, у “ноқонуний яширин диний фаолият”да айбланган.

Сейлихон Рўзининг ўғиллари Саттор Қодир ва Юсуф Аҳмад Қодир ҳам онасидан “таълим олгани” учун 7 ва 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Шунингдек, муаллиманинг дарсларига қатнашган қўшниси Ёқуб Ҳидоят ҳам 9 йилга қамалган.

Ҳодиса ҳуқуқ фаоллари ва халқаро жамоатчилик томонидан Хитойнинг уйғур мусулмонларига нисбатан қатағон сиёсати сифатида кескин танқид қилинмоқда.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.