14.01.2025 11:00

Туркиянинг инсонпарварлик ёрдами ортилган 21-поезди Афғонистонга етиб келди

Афғонистонга қарийб 730 тонна инсонпарварлик ёрдами, жумладан, 4 минг чодир, 43 минг кўрпа-тўшак, оилалар учун 5 минг ошхона жиҳози, 10 минг озиқ-овқат пакети, шунингдек, ун, кийим-кечак, тиббий буюмлар, гигиена воситалари ва бошпана буюмлари етказилди. Ушбу ёрдам Афғонистоннинг турли ҳудудларидаги эҳтиёжманд оилаларга тақсимланади.

Туркиянинг Кобулдаги элчихонаси томонидан берилган баёнотда: “Туркия, ҳар доимгидек, “Яхшилик поезди” орқали қардош Афғон халқини оғир дамларда қўллаб-қувватлашда давом этади” деди.

Туркиядан Афғонистонга 21 та “Эзгулик поезди” орқали етказилган гуманитар ёрдамнинг умумий ҳажми қарийб 10 минг тоннага етди.

Аввалроқ Турк ташкилотлари Фаластин ва Ливанликларга ҳам ёрдам кўрсатганди. Жумладан, Ғазо шимолидаги Хон Юнуснинг 20 минг аҳолисига озиқ-овқат пакетларини етказиб берган. 

БМТ ҳисоботига кўра, Туркия қочқинларга ёрдам беришда дунёда 1-ўринда.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.