Швеция Қироллик Фанлар академияси Массачусетс технологиялар институти профессорлари Дарон Ажемўғли ва Саймон Жонсон, шунингдек, Чикаго университети профессори Жеймс Робинсонни иқтисодиёт бўйича 2024 йилги Нобель мукофотига лойиқ топди.

Мукофот олимларга "Институтларнинг шаклланиши ва уларнинг фаровонликка таъсири ҳақидаги тадқиқотлари учун" топширилди.

Ушбу номинация мукофотнинг бошқа асосий номинациялардан фарқли равишда Альфред Нобель хотирасига атаб Швеция миллий банки томонидан таъсис этилган. Мукофот иқтисодиёт соҳасидаги ютуқлар учун берилади.

Лауреатларни тақдирлаш маросими 10 декабрь — Альфред Нобель вафот этган кунда ўтказилади.

Жеймс Робинсон ва Дарон Ажемўғли ҳаммуаллифлигидаги «Мамлакатлар таназзули сабаблари» (Why Nations Fail) китоби ўзбек тилига таржима қилинган. Унда нима учун айрим мамлакатлар фаровонроқ экани ҳақида сўз боради.

 

Мавзуга алоқадор